April 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Синов лабораторияларида малакалигини маъқуллаш ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимидаги бошқарма ва корхоналарнинг синов лабораторияларида босқичма-босқич актуаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 456-сонли “Синов лабораторияларнинг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низом” ҳамда O’z DSt 3410:2019 “Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигига қўйиладиган умумий талаблар” давлат стандарти талаблари асосида йўлга қўйилган.

Ушбу тадбирлар доирасида амалга оширилган ишлар натижасида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Марказий синов лабораторияси
ва “Кўкдумалоқ” синов лабораториялари “O’z DSt 3410:2019” давлат стандарти талаблари асосида “Аккредитация маркази” ДУК томонидан "Маъқуллаш" тўғрисидаги гувоҳномани қўлга киритди.

Ҳозирда бошқармага қарашли “Алан”, “Култак”, “Помуқ”, “Жанубий Кемачи”, “Умид”, “Ўртабулоқ-Денгизкўл”, “Зеварда” ҳудудларидаги синов лабораторияларини “O’z DSt 3410:2019” давлат стандарти талаблари асосида малакалигини мақуллаш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бунда синов лабораторияларни “O’z DSt 3410:2019” давлат стандарти талаблари асосида жиҳозланиши, ходимларни ўқитиш ва таҳлиллар бўйича билим ва малакаларини ривожлатириш, жараён ҳужжатларини тайёрлаш, меъёрий ҳужжатлар фонди шакллантириш, ўлчаш услубиятлари ҳамда ҳужжатлар шакллари бўйича ҳар бир лабораторияда тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди.

Барча лабораторияларда Аккредитация марказининг стандарт шакллари бўйича маълумотлар тайёрланиб босқичма-босқич “Аккредитация маркази” ДУКга тақдим қилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#геология#нефт#газ#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|