“Ўзбекнефтгаз”: Термиз нефть базасида 2021 йилда ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро стандартлари тадбиқ этилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтьгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, корхонанинг бошқариш тизимини такомиллаштириш, ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни экологик ҳолатини тизимли бошқаришда ҳозирги давр талабига мос келишини таъминлаш учун “Термиз нефть базаси” МЧЖда ISO 9001,ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро стандартларини жорий этилди.
Ушбу вазифани бажариш учун “Термиз нефть базаси” МЧЖ “ASIA REGISTER” МЧЖ консалтинг фирмаси билан ҳамкорликда, корхонани норматив ва меъёрий ҳужжатлар, ҳисоботлар асосида амалий тадбирлар халқаро сертификатлашга тайёрланди. 15 нафар муҳандис-техник ходимларимиз ISO 9001,ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро менежмент стандартлари бўйича ўқитилди ва билим сертификатларини олишди.
Корхонанинг халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича “NIKA CERTIFICATION”МЧЖ аудиторлик корхонаси томонидан тўпланган материаллар халқаро майдонда эътироф этилган Словакия Республикасининг “АSTRAIAcertifiсation” халқоро сертификатлаш органига тақдим этилди. Халқаро сертификатлаш органининг ижобий хулосасига асосан, “Термиз нефть базаси” МЧЖ 2021 йилнинг 10 майда ISO 9001,ISO 45001 ва ISO 14001 мувофиқлик сертификатлари корхонага тантанали равишда топширилди.
2021 йилда жорий этилган халқаро менежмент стандартлари бўйича “Термиз нефть базасида” МЧЖда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
ISO 9001 “Сифат менежменти тизими” бўйича:
– юзага келиши эҳтимоли бор хавф ва имкониятлар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари амалга оширилди;
– истеъмолчилар билан шартномалар тузилди;
– маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартнома тузиш жараёнида ижобий натижалар амалга оширилди ва мижозларнинг сўровномалари орқали уларнинг эҳтиёжини қондириш даражаси оширилади;
– корхона 2021 йилнинг 1 чорак давомида истеъмолчиларни талабини тўла қондириш бўйича 12та сўровнома таҳлил қилинди;
– таснифлагич бўйича ходимларнинг янги лавозим йўриқномаларини, иш юритиш қўлланмалари ишлаб чиқилди;
– лаборатория жиҳозлари ўз вақтида текширувдан ўтказилди;
– янгиланган ГОСТ ва бошқа норматив-ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни ўз вақтида тадбиқ этиш ишлари олиб борилди.
– истеъмолчилар томонидан рекламациялар, арз ва шикоятлар бўлмади;
– манфаатдор томонлар, корхона контекси аниқланади.
– интеграциялашган бошқарув тизимини (ИБТ) стратегик режалаштириш ва бошқариш жараёни, корхонада “Нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш жараёни” қайта кўриб чиқилди.
ISO 45001 “Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизими” бўйича:
– соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича электр ускуна
ва жиҳозларни электр хавфсизлиги бўйича ўз вақтида профилактик текшируви олиб борилди (қўлқоплар, гиламчалар, деэлектрик этиклар ва бошқалар);
– жорий йилда бахтсиз ҳодисалар рўй бермади;
– муҳандис-техник ва ишчи ходимлар ўз вақтида махсус кийим, оёқ кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланди;
– ноқулай меҳнат шароитида ишлаётган ишчи ходимлар хўжалик совуни ва кукун (порошок) билан таъминланди;
– 2020 йил март ойидан бери корхона ва унинг тасарруфидаги объектларга COVID-19 пандемияга қарши чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, ишчи-ходимларга антисептик, ҳимоя қўлқоп ва бир маротабалик ҳимоя ниқоб воситалари тарқатилмоқда;
– барча муҳандис-техник ва ишчи ходимлар ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказилди;
– Жарқўрғон, Болдир ва Олтинсой филиаллари ишчилари учун янги ювиниш-ечиниш хоналари ва ҳожатхоналар қурилди;
– меҳнат таътиллари ўз вақтида берилмоқда;
– таътилга чиқишда қўшимча равишда 1 ойлик маош миқдорида ёрдам пули берилмоқда;
– Оромгоҳларга дам олиш маскани ва даволанишга ишчи ходимларга имтиёзли йўлланмалар берилмоқда;
– “Темир йулар шифохонаси” АЖ корхонаси билан тузилган шартномага асосан, ушбу даволаш масканида қисман корхона ҳисобидан ишчи-ходимларни соғликларини тиклаш
ва даволанишлари йўлга қўйилди.
ISO 14001 “Атроф муҳитни бошқариш тизими” бўйича:
– атроф муҳитни бошқариш тизими, улардан фойдаланиш бўйича талаблар
ва кўрсатмаларга кўра экологик жиҳатлар, соғлиқ учун хавфлар, экологик жиҳатларни аниқлаш тартиби ишлаб чиқилди;
– экологик аспектлар, экологик жараёндаги хавфларни идентификациялаш ишлари бажарилди;
– қоғоз, пластик ва аралаш чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва сақлаш контейнер қутилари ташкил этилди;
– тасодифий авариявий ташламаларга йўл қўилмади;
– автомобил шиналари, рангли ва қора метал чиқиндилари, аккумляторлар, лампалар
ва сиғим ости чиқиндилари утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун топширилди;
– нефть маҳсулотлар сиғимлардан парланишни, табиий йўқотишни камайтириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, сиғимларни 95% ҳажмгача тўлдириш, ускуна ва жиҳозларни герметиклигини таъминлаш, профилактика ишлари орқали атмосферага автобензин буғларининг чиқиши камайтирилди;
– корхона ва унинг объектларида 400 туп дарахт, 20 туп арча ва 2000 туп гулкўчатлар экилди.
Корхонанинг интеграциялашган менеджмент тизимини олиб бориш бўйича 2021 йилда “Термиз нефть базаси” МЧЖнинг “СИЁСАТИ” ишлаб чиқилди.
Корхонаниг 30 нафар муҳандис техник ходимларини ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро менежмент стандартлари бўйича ўқитиш ишлари режалаштирилган.
Ҳозирги кунда корхонани ривожлантириш, илғор технологияларни, халқаро менежмент стандартларини тадбиқ этиш соҳасида фаол ишлар давом эттирилмоқда.
“Термиз нефть базаси” МЧЖ Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими етакчи мутахассиси Учқун Қахрамонов тайёрлади
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|