“Ўзбекнефтгаз”: Синов лабораториялари фаолиятининг давлат стандарти талабларига мослиги назоратдан ўтказилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги бошқарма ва корхоналардаги лабораториялар фаолиятини актуаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ–4419-сонли “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 456-сонли “Синов лабораторияларнинг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисида”ги Низом дастуруламал бўлмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли, Шўртан, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг Марказий синов лабораториялари, “Кўкдумалоқ” синов лабораторияси, Путур етказмасдан синаш, Экоаналитик синов лабораторияларида “O‘z DSt 3410:2019” (Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигига қўйиладиган умумий талаблар) давлат стандарти талаблари асосида ҳужжатлар шакллари бўйича текширувлар ўтказилди. Ҳар бир лаборатория бўйича маълумотлар тайёрланиб, “Аккредитация маркази” ДУКга тақдим қилинди.
“Аккредитация маркази” ДУК томонидан Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Путур етказмасдан синаш, Экоаналитик синов ҳамда Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Марказий синов лабораторияларида олиб борилган“O‘z DSt 3410:2019” давлат стандарти талаблари асосида техник жиҳатдан малакалигини маъқуллаш ишлари муваффақиятли якунланди.
Ушбу лабораторияларнинг техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланиб, гувоҳномалар топширилди.
Айни пайтда Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳамда Шўртан газ кимё мажмуасида экоаналитик лабораторияларда жараён ҳужжатларини тайёрлаш ва техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|