March 23, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Наврўз байрами муносабати билан табиий газ конлари ва қудуқларида вахта усулида ишлаётган ишчи-ходимлар ҳолидан хабар олинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган минглаб ишчи-ходимлар табиий газ қазиб чиқарилиши йўлида самарали меҳнат фаолиятини амалга оширишмоқда. Улар вахта усулида, оилалар ва яқинларидан олисда ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, Департамент бошлиқлари, нефть базаларнинг директори ва бошқа масъуллардан иборат “Ишчи гуруҳ” вакиллари Шўртан, Муборак, Газли ва Устюрт регионларига бўлинган ҳолда вахта усулида ишловчиларнинг ҳолидан хабар олишди.

2022 йилнинг 22-23 март кунлари нефть-газ қудуқларида бурғилаш ва таъмирлаш ишлари самарадорлигини ошириш, ишчиларнинr яшаш шароитларини жойига бориб ўрганиш ҳамда меҳнат шароитини янада яхшилашга доир зарур чораларни амалга ошириш мақсадида дастлабки гуруҳ Бухоро вилоятида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси газ конлари ва технологик объектларида бўлдилар.

Ишлаб чиқилган дастурга асосан “Ишчи гуруҳ” ва Газли бошқармаси раҳбарияти биргаликда бошқарма конларида углеводородлар қазиб чиқариш, бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қудуқлардаги жараёнлар иш жойидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида бошқармага қарашли ҳозирги вақтда табиий газ қазиб олинаётган “Дояхотин” кондаги 104-сонли ишлатиш қудуғидаги бурғилаш жараёнлари, “Қумли” кони 33-сонли, “Учқир” кони 38-, 103-, 305- сонли, “Миркомилқудуқ” 1-сонли, “Ёрқин” кони 12- сонли , “Шимолий Сузма” кони 12-сонли қудуқларида олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари жараёнлари билан танишишди. Капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қудуқларда олиб борилган ўрганишлар давомида меҳнат қилиётган ишчи-ходимларнинг дам олиш ётоқхоналари, ошхонадаги шарт-шароитлари ҳам ўрганилди.

Бундан ташқари, углеводородлар захираларини ўстириш дастури доирасида излов-қидирув ишлари олиб борилаётган янги майдонлар “Эломон” 1-сонли, “Киндерли” 1- сонли, “Шоркала” 1- сонли ҳамда “Кулбешкак” кони терриген-юра ётқизиқларининг истиқболлигини ўрганиш мақсадида 1- сонли (терриген-юра) излов-қидирув қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан танишилди.

Ўрганишлар давомида вахта режимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг яшаш шароитлари, ётоқхоналар, овқатланиш бўйича яратилган шарт-шароитлар, махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситлари билан таъминланганлиги ва бошқар зарурий ҳолатлар бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди. Ишчи-ходимлар билан суҳбатлашиб уларни Наврўз байрами билан табрикланди.

Иккинчи гуруҳ аъзолари Қашқадарё вилоятида жойлашган “Шўртан” ва “Муборак” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари қарашли газ конлари ва технологик объектларида бўлдилар.

Дастурга асосан “Ишчи гуруҳ” даставвал Шўртан НГҚЧ раҳбарияти билан биргаликда Шўртан ҳудудида жойлашган конларда углеводородлар қазиб чиқариш, бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қудуқлардаги жараёнлар объектларга борилган ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш давомида геология-қидирув ишлари дастури доирасида бурғиланаётган Шўртан (тер.юра) 1-излов қудуғида олиб борилаётган ишлар билан батафсил танишилди, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шундан сўнг, шу конда бурғиланаётган 363-, 365-, 367-, 368-, 370- ва Ёрмоқ кони 9 ОЭ эксплуатация қудуқлари ҳолати билан танишилди.

“Ишчи гуруҳ” Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти билан биргаликда “Углеводород хомашё захирасини қайта тиклаш ва ривожлантириш” дастури доирасида бурғилашишлари олиб борилаётган “Истиқбол” 1-сонли, “Қуйи Помуқ” 1-сонли, “Чўллиота” 1-сонли, “Ижобат” 4-сонли, “Илонли” 3-сонли, “Тегирмон” 4-сонли ва “Ғарбий Тегирмон” 7-сонли излов-қидирув қудуқлар ҳолати билан танишилди.

Шу билан бирга Муборак НГҚЧ бошқармасига қарашли конларда бурғиланаётган эксплуатация қудуқлар ҳолати билан танишилди. “Зеварда” конида 327-, 330-, 332-, 333-сонли, “Тегирмон” конида 12-, 13-сонли ва “Ғарбий Тегирмон” конида 9-сонли қудуқларидаги бурғилаш ишлари ҳолати билан яқиндан танишилди.

Устюрт регионидаги конлар ва қудуқлардаги иш ҳамда вахта режимида ишловчи ишчи-ходимлари ҳолидан хабар олиш ишлари “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” корхонаси ишчилари томонидан амалга оширилаётган бурғилаш жараёнидан бошланди.

Бурғилаш ишлари “Қуйи Шарқий Бердақ” конидаги 4-сонли қудуқнинг 4500 метр масофагача бурғиланиши мўлжаллангани ва ҳозирда 2627 метр масофаси бурғилангани ҳолатини ўрганишди.

Шунингдек, “Ишчи гуруҳ” аъзолари қудуқларни мукаммал таъмирлаш ишлари, перфорация ишларига тайёргарлик, “Шимолий Бердақ” конидаги 116-сонли қудуқ таъмирлаш ишлари ҳолатини ўрганиб, бу ерда вахта усулида иш фаолиятини бажараётган ишчи-ходимлар ҳолидан хабар олишди.

Устюрт регионида табиий газ қазиб чиқариш йўлида қилинаётган ишларни ўрганишлар давомида, вахта усулида меҳнат қилиётган ишчи-ходимларнинг дам олиш ётоқхоналари, ошхонадаги шарт-шароитлари ҳамда уларнинг барча муаммолари ўрганилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|