April 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда қўшма корхона томонидан полимер ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажариш мақсадида “Сургил” конидан газ қазиб чиқаришни ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан заводга етказиб берилаётган табиий газ хомашёсининг ҳажмлари муҳокама қилинди.

Лойиҳанинг тасдиқланган техник асосномасига мувофиқ, заводда йилига 4,5 млрд куб метр табиий газ қайта ишланади. Шундан 3 млрд куб метри қўшма корхона томонидан “Сургил” конидан етказиб берилиши белгиланган бўлса, қолган 1,5 млрд куб метри “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан етказиб берилиши белгиланган.

Охирги йилларда “Сургил” конида босимнинг тушиб кетиши натижасида етарли ҳажмда газ қазиб чиқарилмаётганлиги сабабли (1 млрд куб метрга кам) зарур бўлган қолган миқдор “Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан қопланмоқда (2021 йилда қўшимча 800 млн куб метр).

Шу сабабдан, ҳозирда қўшма корхона “Baker Hughes” халқаро консалтинг компаниясини жалб қилган ҳолда коннинг 3Д ва гидродинамик моделларини ишлаб чиқмоқда. Коннинг модели яратилгач, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича геологик-техник тадбирлар ишлаб чиқилади.

Айтиш жоизки, Устюрт истиқболли минтақа ҳисобланиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан майдонларни чуқур ўрганиш ва конларни ўзлаштиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Жорий йилда минтақада 25 та қудуқ бурғиланади, 44 та қудуқда капитал таъмирлаш ишлари бажарилади, 5 та технологик объектлар қурилади ҳамда геология-қидирув ишлари амалга оширилади.

Музокаралар чоғида, амалга ошрилаётган тадбирларни молиялаштириш учун заводга етказиб берилган газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, умумий қиймати 3,9 млрд доллар бўлган Устюрт газ кимё комплекси 2015 йилнинг охирида фойдаланишга топширилган бўлиб, йилига 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен ҳамда 110 минг тонна пиролиз дистилляти ва мойи ишлаб чиқариш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|