“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқда қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда (Видео)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” конидаги 29-сонли қудуқда олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли ягкунланди.
“Нефть ва газ қудуқларини синаш” АЖ мутахассислари томонидан қудуқда 1953–1949м, 1930–1928 оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.
Тезкор олинган маълумотларга кўра, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 65 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|