“Ўзбекнефтгаз”: Коррупция ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган аноним сўровномада фаол иштирок этинг!
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизим таркибига кирувчи бошқармалар (завод), корхоналар ва нефть базаларда коррупция хавф-хатарларини ўрганиш, олдини олиш ҳамда яқин истиқболда оқибатларини бартараф этишга, шунингдек, коррупция қарши курашиш сиёсатини кенг тадбиқ этишга қаратилган навбатдаги тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, коррупцияга нисбатан “муросасиз муносабат” ҳамда “қонун устувор ва жазо муқаррар” тамойиллари мавзусида ўқув семинарлари ташкил этиш амалиётда қўлланилиб келинмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Жамиятда ишчи-ходимларнинг ва жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш борасида алоқа каналлари жорий этилган бўлиб, улар замонавий платформалар, яъни ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлар билан биргаликда “ишонч” телефонлари орқали ҳам мурожаатларни ўрганиш механизми йўлга қўйилган.
Шундай самарали тадбирлардан бири бу жойлардаги ҳудудий комплаенс инспекторлари томонидан ўз ваколатлари доирасида корхона ишчи-ходимлари ўртасида мунтазам равишда аноним сўровномалар ўтказиш ҳисобланади. Мисол учун, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг топшириғига кўра, Жамият ҳамда тизим ташкилотларида 2021 йил давомида аноним сўровномалари ташкил этилди. Аноним сўровномоларда ўтган йил давомида 1000 дан ортиқ ходимлар қатнашиб, ўзларига тегишли муаммолар ва таклифларини билдирдилар.
Бунда, расмий сайт, махсус электрон платформаларда ва ижтимоий тармоқлар орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг исталган ишчи ходими ўзи хақидаги маълумотларни сир сақлаган ҳолда умумий таҳлиллар ва ўрганишлар ўтказиш учун, “Сизнингча коррупциянинг асосий сабаблари нимада?”, “Корхонангиз раҳбариятининг порахўрлик ва коррупцияга қарши курашишга бўлган муносабатини қандай тавсифлаган (таърифлаган) бўлар эдингиз?”, “Сиз ишлайдиган корхона фаолияти бўйича қандай эътироз ва таклифларингиз бор?”... шу каби саволларга жавоб қолдириши мумкин.
Аноним сўровноманинг коррупция хавфини вақтида аниқлаб, уни бартараф этишда самарали усул эканлиги, Жамият ишчи-ходимлари фикр билдириш жараёнида салбий оқибатлардан ҳимояланганлигини ҳис этиши ва кейинчалик айрим масъул раҳбар ходимлар ёки меҳнат жамоаси томонидан босимга учрамасликлари кафотланганлиги билан боғлиқдир.
Аноним сўровномада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа ҳуқуқбузарликлар хақида қуйидаги алоқа каналлари орқали ҳам хабар беришингиз мумкин:
Ишонч телефон рақами: +(99871) 233-28-88.
Расмий веб-саҳифа
Электрон почта манзили
Телеграм бот: @ung_anticorBot.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|