Тайинлов
May 19, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан Ахборот коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи лавозимига Рўзимуродов Ориф Норбекович тайинланди.

Ориф Рўзимуродов шу кунга қадар Ахборот коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Ориф Рўзимуродов “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати девони ахборот-коммуникация технологиялари бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|