March 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Компрессорни ювувчи саноат мойини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабридаги ПҚ–72 - сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истиқболли бўлган “Компрессорни ювувчи саноат мойини ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа “Uz-Kor Gas Chemical” МЖЧ қўшма корхонасидан чиқадиган пиролиз дистиллятидан унумли фойдаланиш мақсадида уни чуқур қайта ишлаб компрессорларни ювиш учун фойдаланиладиган мой ишлаб чиқаришга қаратилган.

Лойиҳанинг амалга оширилиши 68 минг тонна пиролиз дистиллятини қайта ишлаш орқали 12,6 минг тонна ювувчи мой ишлаб чиқариш имконини беради. Ишлаб чиқилган маҳсулотнинг 40 фоиз қўшма корхона ўз эҳтиёжи учун қолган 60 фоиз экспортга йўналтирилади.

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 35,0 млн долларни ташкил этади.

Лойиҳа “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси томонидан амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, лицензиар сифатида ва лойиҳани техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш учун АҚШнинг “Kellogg Brown and Root” компанияси жалб қилинган.

Пиролиз дистилляти таркибини текшириш мақсадида Германиянинг “BASF SE” компаниясининг лабораториясида бир қатор амалий таҳлиллар ўтказилди.

Ҳозирда техник-иқтисодий асоси “Kellogg Brown and Root” компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси мутахассислари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Техник-иқтисодий асоси тўлиқ тайёр бўлганидан сўнг, у “Uz-Kor Gas Chemical” МЖЧ ҚК таъсисчилари ва кредиторларига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|