February 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: МҲХС асосида 2021 йил учун консолидациялашган молиявий ҳисоботи тайёрланмоқда

Бош саҳифа Русский

Акциядорлик жамиятнинг мустақил халқаро кредит рейтингини кўтариш, эмиссия қилинган евробондларнинг жозибадорлигини ошириш, мавжуд кредиторлар ва инвесторларни жалб қилишда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида тайёрланган ва нуфузли халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудитдан ўтказилган молиявий ҳисоботи муҳим аҳамиятга эга.

МҲХС асосидаги ҳисоботни тузиш йўналишдаги муҳим масаладан бири, бу албатта 2021 йил учун МҲХС (IFRS) асосида тузилган консолидациялашган молиявий ҳисоботни мустақил равишда тузиш ва аудиторлик текширувини ўтказиш учун “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компаниясига тақдим этишдир.

2021 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тасарруфида 50 га яқин кичик ва йирик шўъба корхоналари ва таъсир остидаги ташкилотлари мавжуд. Буларнинг Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) асосида тузилган молиявий ҳисоботлари консолидациялашган молиявий ҳисоботда жамланиши талаб этилади.

Шунинг билан бирга, МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш учун қуйидаги ҳисоботлар ҳам зарур бўлади:

• Нефть ва газ конларидаги углеводородлар захирасининг PRMS асосида баҳоланиши тўғрисидаги ҳисобот (Маълумот учун: PRMS методологияси коннинг ишлаш муддати давомида ишлаб чиқариш учун мавжуд бўлган умумий захираларни аниқрок акс эттиришни таъминлайди.);

• Акциядорлик жамиятнинг ва унга қарашли шўъба корхоналарнинг асосий воситалари ва тугалланмаган қурилиш объектлари ҳаққоний бозор баҳосининг иқтисодий қадрсизланиши тўғрисидаги ҳисобот;

• Тизимда фаолият олиб борадиган барча ходимлар олдидаги ижтимоий тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятнинг актуар ҳисоб-китоби тўғрисидаги ҳисобот.

Юқоридаги ҳисоботларни тузиш бўйича бугун кунда “DeGolyer&MacNaugton” ва “KPMG” халқаро консалтинг ва баҳоловчи компаниялар ҳамда “Actuary Service” актуарлик компаниялари билан ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

2022 йилнинг январидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХСни жорий этиш бўлими ҳамда Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот ходимлари томонидан барча шўъба корхоналар ва қўшма корхонларнинг БҲМС асосида тузилган молиявий ҳисоботларни, “1С” дастури маълумотлари, ҳисобот шаклларига берилган ёйилма маълумотлар, бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва бошқа турли ҳисоботлар асосида МҲХС асосидаги тузатувчи ҳамда реклассификация (таснифловчи) проводлари трансформацион жадвалга киритиш ишлари бажариб келинмоқда.

Ундан сўнг, ушбу маълумотлар асосида асосида алоҳида консолидацияловчи жадвал ўзаро ички дебитор-кредиторлар, ўзаро қарздорликлар ва ўзаро олди-сотди муомалалари элеминацияси (айириб ташлаш) бажарилади.

Мазкур тузиладиган жадваллар асосида март ойининг охирида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг асосий шакллари тузилиши ва “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компаниясига аудит учун тақдим этилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 31 майида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тасдиқланган 2021 йил учун МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг лойиҳаси бўйича “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудиторлик хулосасининг лойиҳасини олиш кўзда тутилган.

Ҳисоботни режалаштирилган санагача якунлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХСни жорий этиш бўлими ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти ходимлари билан биргаликда тизимга кирувчи барча шўъба корхоналар (35дан ортиқ ташкилотлар) масъул ходимлари томонидан ҳар ҳафта видеоселектор шаклида муҳокамалар ташкил этилган.

Шунингдек, “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси ходимларига аудиторлик сўровнома ҳар кун маълумотлар иш графикига мувофиқ тақдим этилмоқда.

Ишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, МҲХСни жорий этиш бўлимининг ходимлари ва “FCS Experts” консалтинг компанияси мутахассислари томонидан БҲМС асосидаги тайёрланган 1С.Бухгалтерия дастуридаги маълумотларни МҲХС талаблари бўйича трансформация ва реклассификация қилиш ҳамда уларни молиявий ҳисоботда акс эттирилиши бўйича on-job (иш ҳолатидаги) тренинглари мунтазам ташкил этилди.

МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|