“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводига етакчи маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари ташрифи амалга оширилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шакват Мирзиёевнинг жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига амалий ташрифи давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевга берган топшириқлари ижроси юзасидан, республиканинг юзга яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг “Uzbekistan GTL” заводига ташрифи амалга оширилди.
Мазкур ташриф давомида “Uzbekistan GTL” заводи эҳтиёжлари учун зарур бўладиган маҳсулотлар, бутловчи буюм, материаллар ҳамда саноат хизматларини маҳаллийлаштириш, корхоналар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш масаласи кўриб чиқилди ва ҳамкорлик борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ташриф давомида меҳмонларга заводнинг барча ишлаб чиқариш ускуналари ва реакторлари, уларнинг ишлаш фаолияти ва моҳияти, замонавий лаборатория, бошқарув пульти бўйича атрофлича маълумот берилди. Алоҳида ташкил этилган “шоу-рум”да эксплуатация жараёнида завод эҳтиёжлари учун зарур бўладиган ва ҳозирда импортдан етказиб берилаётган маҳсулотлар намуналари кўрсатиб берилди.
Тадбир доирасида заводга ташриф буюрган тадбиркорлар республиканинг деярли барча ҳудудларидан етиб келишган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган 20 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга “Uzbekistan GTL” заводи учун маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича барча зарурий тушунчалар берилди.
Айтиш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви Раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббус ва топшириқлари асосида жамият ва маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини амалга ошириш ишларига доимий равишда устувор аҳамият бериб келинмоқда.
2022 йилда ягона кооперация портали орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 1 трлн. сўмдан ортиқ шартномалар тузилиши, маҳаллий корхоналар билан кооперация асосида 350 дан ортиқ маҳсулот ва хизматларни ўзлаштириш бўйича “йўл хариталари” имзоланиши, шунингдек 10 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги маҳсулотларни ўзлаштириш ва улар импортини қисқартиришга эришиш режа қилинган.
Айнан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар билан ҳамкорликни кенгайтириш доирасида “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан 2021 йил давомида жами 463 маҳаллий корхоналар билан шартномалар имзолаган. Бунда шартномалар электрон кооперация портали (cooperation.uz), корпоратив буюртмачилари электрон дўкони (eshop.uzex.uz), миллий тадбиркорларнинг ҳудудий электрон савдо портали (emilliydokon.uzex.uz), UzExTender ва еXarid каби платформалари орқали имзоланган.
Бундан ташқари, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва илмий тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Uzbekistan GTL заводида тажриба синовларидан ўтказиш орқали, сифат ва нарх кўрсатгичлари билан боғлиқ масаллар борасида ҳамкорлигда ишлар режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, учинчи ренессеанс пойдевори ҳисобланган “Uzbekistan GTL” заводида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тн авиакеросин, 724 минг тн дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|