“Ўзбекнефтгаз”: “DeGolyer and MacNaughton” компанияси билан музокаралар ўтказилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари Рустам Шеров ва “DeGolyer and MacNaughton” консалтинг компаниясининг Москва шаҳридаги филиали ижрочи вице-президенти, Бош директор М.Вайвиаровскилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2018-йилда корпоратив кредит рейтингини қўлга киритиш ва еврооблигациялар чиқаришни давом эттириш мақсадида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлашга киришган эди. Нефть ва газ заҳираларини мустақил ҳисоб-китоби ва аудитини юритиш, шунингдек, углеводород ресурсларини бошқариш тизимини жорий этиш(PRMS) учун “D&M” халқаро консалтинг компанияси жалб этилган.
Маслаҳатчилар ва мутахассислар жамоасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2017–2020 йилларга мўлжалланган ҳисоботларини якунлаш ва илғор ишбилармонлик тажрибаларини жорий этишга муваффақ бўлинди.
Қайд этиш жоизки, “D&M” Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ саноатидаги йирик инвестиция лойиҳалари учун ресурс базасини мустақил баҳолашни ҳам муваффақиятли якунлади.
Учрашувда томонлар жорий лойиҳаларнинг ҳолати, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишди ва келгусида амалга ошириладиган режаларни белгилаб олишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|