“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллийлаштириш дастури доирасида Устюрт газ-кимё мажмуасида юқори тозаликдаги водород станцияси ишга туширилди
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги “2020–2021 йилларга мўлжалланган ички ва ташқи бозорларда талаб қилиб олинадиган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги 136-сонли қарорига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Устюрт газ-кимё мажмуаси негизида водород тўлдириш станцияси қурилиши амалга оширилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш бошқарув бўлими ва марказий завод лабораторияси анализаторлари учун ишлатиладиган юқори тозаликдаги водород (99,999%) импорт ўрнини босишга имкон беради.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар Устюрт газ-кимё мажмуасида йилига 950 баллон водородга эҳтиёж бўлиб, ҳар бир баллон учун ўртача 209 АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар сарфланар эди. Водород Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва бошқа давлатлардан импорт қилиниб келмоқда.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши импорт ўрнини босиш ва юқори тозаликдаги водород билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш туфайли комплекснинг онлайн анализаторлари узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш имконини беради.
Лойиҳанинг қиймати 150 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, у корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Лойиҳа “Еаst-Wеst Engineering” МЧЖнинг лойиҳа институти томонидан тайёрланган ишчи ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Заводнинг йиллик қуввати 15000 куб метр водород газини ташкил етади. Бу қувват юқори тозаликдаги водороднинг ортиқча ҳажмини (йилига тахминан 9000 куб метр) олиш ва уни Ўзбекистон Республикаси ички бозорида сотиш имконини беради. Лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 200 минг АҚШ долларига яқин валюта маблағлари тежалишига эришилади.
Айни пайтда мазкур лойиҳа доирасида водород қуйиш станцияси тўлиқ қуриб битказилди ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш бошлаб юборилди.
ФОТОЛАВҲАЛАР
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|