June 17, 2021

“Ўзбекнефтаз”: Табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида “Денгизкўл” конида 1.8 км узунликдаги табиий газ қувури ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва газ қувурларидаги сиқилишларни олдини олиш мақсадида “Денгизкўл” конида лойиҳа асосида қурилган янги 8-сонли кириш тармоқлар блокидан “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясигача диаметри Ø426х18мм.ли, 1800 п/м узунликдаги табиий газ қувурида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, табиий газ қувури ишга туширилди.

Ишлаб чиқаришда сарф харажатларни қисқартириш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари учун зарур бўлган газ қувурлари ва бошқа материал техник ресурслар тўлиқ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ички имкониятларидан таъминланди. Қурилиш-монтаж ишлари “МНГ-Қурувчи” МЧЖ пудратчи ташкилоти томонидан амалга оширилди.

Мазкур газ қувурининг ишга туширилиши натижасида, 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан ишга туширилиши режалаштирилган 321–325 қудуқлардан қазиб олинадиган табиий газни 8-сонли кириш тармоқлар блокидан алоҳида қувур орқали сиқув компрессор станциясига узатиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, кондаги газ қувурларини кенгайтирилиши (расшивка) хисобига қувурлардаги газ сиқилишлари бартараф этилиб, газ ўтказувчанлик қобилиятининг ортиши эвазига кунлик газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эришилди.

Маълумот учун: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Денгизкўл” кони Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳудудида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|