“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Номозбой” газ конидан Ғузор туман аҳолисига табиий газ етказиб берила бошланди (Фото-Видео)
“Ўзбкекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Номозбой конидаги 3-сонли қудуғида бурғилаш ишлари олиб борилди ва натижада қудуқдан саноат миқёсида табиий газ маҳсулоти қазиб олина бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 9 март куни имзоланган “2017 – 2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарор ижросини бажариш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан газ қазиб чиқаришни кўпайтиришда паст босимли газ қудуқларидан самарали фойдаланиш ва Ғузор туман аҳолисининг маълум бир қатламини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш бўйича топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
Бунинг натижасида эса, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Жанубий Тандирча цехига қарашли Номозбой газ конининг 3-сонли қудуғида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қуриб битказилди ва тайёр ҳолатга келтирилди.
Ушбу қурилма Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ мутахассислари иштирокида ишга қўшилиб, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани аҳолисига кунлик 35 минг куб метрдан 100 минг куб метргача бўлган ҳажмда истеъмолга қўйилган техник талабларга мос табиий газ етказиб берила бошланди.
Номозбой 3-қудуғидан қазиб олинаётган табиий газ таркиби “Нефтгазтадқиқот” АЖ ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Марказий кимё лабораториясида таҳлил қилиб ўрганилди ҳамда Давлат стандарти техник талабларига тўлиқ мос келиши қайд этилди.
Таъкидлаш керакки, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан Номозбой конидаги 3-сонли қудуқнинг ишга туширилиши Ғузор туман аҳолиси учун Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|