“Ўзбекнефтгаз”: Йилига 500,0 млн куб метр газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи қурилма қайта таъмирланмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Газли газни қайта ишлаш заводида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 3-сонли технологик қурилмаси тўхтатилиб, огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилишига эришилади.
Шунингдек, Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 3-сонли технологик қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда заводдаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштирилади. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажмининг кунлик қисқаришининг олди олинмоқда.
Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот учун: Газли газни қайта ишлаш заводи Бухоро вилоятининг Ромитон тумани ҳудудида жойлашган. “Учқур” табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш 3-сонли технологик қурилмаси 1980 йил ишга туширилган. У йилига 500,0 млн куб метр газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашга қувватига эга.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|