“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро – Урал” магистраль газ қувуригача бўлган мавжуд қувурларнинг табиий газ ўтказиш қуввати оширилмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида тайёрланган табиий газларни истеъмолчиларга етказиб беришда мавжуд газ қувурларини қувватини ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасидан – “Ўзтрансгаз” АЖ нинг магистрал газ қувурларигача бўлган масофада қўшимча диаметри 530 мм.ли 22 км узунликдаги газ қувурининг қурилиш монтаж ишлари бошланди.
Ушбу лойиҳани амалга оширишдан мақсад қурилмадаги мавжуд технологик тармоқларнинг қувватларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда “Шарқий Бердақ”, “Шимолий Бердақ” ва “Қуйи Шарқий Бердақ” конларида янги бурғилаб, ишга туширилаётган газ қудуқларидан ҳамда истиқболдаги “Шағирлик” конидан қазиб чиқарилиши режалаштирилаётган табиий газларни комплекс тайёрлаб, исътемолчиларга етказиб беришдан иборатдир.
Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган қувурлар Россиянинг “Выксунский металлургический завод” томонидан қисқа муддатларда етказиб берилди. Газ қувурининг қурилиш-монтаж ишлари “Нефтгазмонтаж” МЧЖ нинг малакали қурувчилари томонидан олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, қўшимча газ қувурини қуриб ишга туширилиши натижасида “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасидан “Бухоро – Урал” магистрал газ қувуригача бўлган мавжуд газ қувурларининг табиий газ ўтказиш қувватини оширишга ҳам эришилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|