March 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Рақамли кон концепцияси” лойиҳаси доирасида “Ўртақум” кони Марказий идоранинг корпоратив тармоғига уланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан “Рақамли кон концепцияси” лойиҳаси асосида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш, бошқарув аппарати ҳамда нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Хусусан, Ахборот коммуникация технологиялари департаменти ходимлари томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир-Қумли” конлари йўналиши бўйлаб тортилган оптик толали кабелнинг 26-километридан муфта орқали уланиб, “Ўртақум” конига 400 метр узунликда оптик толали кабел ётқизилди.

Шунингдек, “Ўртақум” конида тармоқ коммутатори қурилмаси ва симсиз “Wi-Fi” уланиш нуқтаси қурилмалари ўрнатилди ва созланди. “Ўртақум” конининг интернет тармоғи улаш натижасида акциядорлик жамиятининг Марказий аппаратининг корпоратив тармоғига уланди ҳамда IP-телефон тармоғи жорий этиш ва мавжуд ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятлари яратилди.

Ҳозирда “Ўртақум” кони биносини зарур компьютер ва оргтехника воситалари билан таъминлаш, кондаги ўлчов ускуналари орқали газ кўрсаткичларини Бошқарманинг тезкор диспетчерлик бошқаруви экранига чиқариш ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|