March 9, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчалари савдоларга босқичма-босқич чиқарилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4388-сон қарорига асосан тасарруфдаги фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларини (ФЁТШ) аукцион савдолари орқали сотиш белгиланган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан акциядорлик жамияти таркибидаги нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг тасарруфидаги ФЁТШ тадбиркорлар ва ишбилармонларга ўз маблағларидан самарали фойдаланиш ва даромадларини кўпайтириш мақсадида ўз таклифини тақдим этади.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратилаётган бир пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ФЁТШ сотиб олиш тизимини шаффоф ва очиқ бўлишини таъминлаш мақсадида ФЁТШларни фақатгина “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларига чиқарилаётганлигини эълон қилади.

Қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|