June 22, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Муҳандис-механик ходимларнинг ўзаро тажриба алмашиши ва малакаларини ошириш ишлари йўлга қўйилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва тизим ташкилотларининг бир қатор муҳандис-механик ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва малакаларини ошириш бўйича доимий равишда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан корхона ва бошқармалар ўртасида ёш мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашинувлари домий равишда йўлга қўйилган.

Шуни инобатга олган ҳолда Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти, Бош механик бўлими ҳам ходимларнинг ўзаро тажриба алмашинишининг доимий назоратини олиб бормоқда. Жорий йил бошидан департамент томонидан 90 нафарга яқин соҳа мутахассисларининг тажриба аламашинуви йўлга қўйилди.

Жумладан, ўзаро тажриба алмашинишнинг янада самародорлигини ошириш мақсадида Муборак газни қайта ишлаш заводининг Тажриба синов-механик таъмирлаш цехи базасида кўргазмалар зали ташкил этилди.

Ташкил этилган бу кўргазмалар зали ёш мутахассисларни танлаган касбига бўлган иштиёқини ошириш ва тажриба маҳоратини оширишида айни муддао бўлиб хизмат қилмоқда.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи Тажриба синов-механик таъмирлаш цехи 1975 йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда.

Ҳозирги кунда 50 дан ортиқ турли хил турдаги металларга механик ишлов бериш дастгоҳлари ўрнатилган бўлиб, унда 200 дан ортиқ ходим фаолият юритмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|