Конлар ва қудуқлар фаолияти
September 8, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Қазиб олинаётган табиий газ миқдори тўғрисидаги маълумотларни аниқ юритиш мақсадида “Қулбешкак” кони рақамлаштирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига асосан, “2020 йил – Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да тизимда бажарилиши режалаштирилган ишлар босқичма-босқич якунига етказилмоқда.

Жумладан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” конидаги қудуқлардан табиий газ қазиб олиш жараёнларини рақамлаштириш ва қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда “Қулбешкак” конидаги 22 та қудуқдан табиий газ қазиб олинмоқда. Қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ мавжуд 1- ва 2-сонли Кириш тармоқлари блокларида йиғилиб, газ коллектор қувурлари орқали “Қулбешкак – Учқир” газни олтингугурт биркмаларидан тозалаш комплексининг газ узатиш тизимига узатилади.

Ушбу кондан қазиб олинаётган табиий газ миқдори тўғрисидаги маълумотларни аниқ юритиш ҳамда қувурлардаги газ ўтказиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида кондаги 2-сонли Кириш тармоқлар блоки ҳудудида горизонтал сепаратор монтаж қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу сепараторни ишга тушириш натижасида кунлик қазиб олинаётган табиий газ миқдорининг кўпайишига ва унинг аниқ ҳисобини юритишга ҳамда қазиб чиқариш жараёнларини тўлиқ рақамлаштиришга эришилади.

Лойиҳа учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқармаларининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда олиб келтирилди. Бу эса, ўз ўрнида лойиҳани тез фурсатларда амалга ошириш ҳамда ортиқча ҳаражатлар олдини олади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|