“Ўзбекнефтгаз”: “Учқир” конида сепаратор аппарати ўрнатилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги бошқармаларга қарашли конлардан қазиб чиқарилаётган табиий газ ҳисобини аниқ юритиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” кони
ХV-горизонтда ишлайдиган газ қудуқлари учун Сепаратор аппарати ва газ ҳисобини ўлчаш мосламаси ўрнатилиб ишга туширилди.
“Учқир” конида сепаратор аппарати ишга туширилиши натижасида ХV-горизонтда ишлайдиган 36-, 206-, 208-, 209-, 210-, 221-, 222-, 223-, 225-, 300-сонли қудуқлардан қазиб чиқарилаётган табиий газ таркибидан қатлам сувлари, газ конденсати ва механик аралашмалар ажратиб олиниб, табиий газ ҳисобини ўлчаш мосламаси ёрдамида, ушбу қудуқлардан қазиб чиқарилаётган табиий газ ҳисобини юритиб бориш йўлга қўйилди.
Лойиҳани амалга ошириш учун сарф ҳаражатларни қисқартириш мақсадида, қурилиш-монтаж ишлари учун зарур бўлаган аппарат ва қувур арматуралари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда ажратилди.
Қурилиш-монтаж ишлари Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Курилиш-монтаж ва таьмирлаш” бригадасидан ташкил топган малакали қурувчилари томонидан амалга оширилди.
Маълумот учун: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Учқир" кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 1972 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|