March 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Uzbekistan GTL заводидаги ишлар ҳолати ўрганилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан GTL заводининг тантанали очилиш маросимида, завод негизида талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун таълим-ишлаб чиқариш жараёнини узвий боғлаш бўйича топшириқлар берилган эди.

Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва заводда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Uzbekistan GTL” заводи бўлишди.

GTL заводида юртимизнинг олий ўқув юртлари учун инновацион илмий марказлар ташкил қилиш мақсадида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Бухоро муҳандислик-технология институти марказлари фаолиятига старт берилди.

Завод негизида олий ўқув юртлари талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун таълим ҳамда ишлаб чиқариш жараёнини узвий боғлаш, билим ва кўникмалар алмашинуви тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳаракати бошланди.

Ушбу марказларда ташкил қилинган шарт-шароитлар талаба ва профессор-ўқитувчилар учун зарурий бўлган илмий-техник адабиёт, ўқув-қўлланмалар тўпламлари, электрон панелларга юкланган техник чизмалар билан жиҳозланганлик ҳолати ўрганилди.

Жорий йил март ойи якунига қадар GTL заводида Тошкент давлат техника университети, Янги Ўзбекистон университети ва Тошкент кимё технология институтлари учун мўлжанланган марказлар фаолиятига старт бериш режалаштирилмоқда.

Шўндан сўнг, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари GTL заводининг технологик жараёни фаолиятида муҳим ўрин тутувчи 10-сонли ҳавони ажратиш қурилмаси ва 30-сонли Фишер-Тропш реакторларида олиб борилаётган якуний ишга тушириш ишлари билан танишдилар.

Бажарилаётган ишлар жойида ўрганилиб, сўнгги босқич ишларини жаддалаштириш юзасидан масъул мутахассис ва раҳбар ходимларга топшириқлар берилди.

Ташриф давомида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш давомида GTL заводида ишлаб чиқариладиган синтетик ёқилғи маҳсулотларини жаҳон бозоридаги премиум даражадаги ёқилғи маҳсулотлари стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилишини ташкиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, импорт ўрнини сезиларли даражада босувчи мазкур ёқилғи маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш бўйича топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|