Тайинлов
August 17, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖга янги Бош директор тайинланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ Кузатув кенгашининг қарорига асосан, шу вақтга қадар Жамият бош директори лавозимида ишлаб келган А.Норматов ўз аризасига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Жамият Бош директори лавозимига нефть-газ соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган, Қудратов Руфат Рустамович тайинланди.

Руфат Қудратов бугунги кунга қадар “Jizzakh Petroleum” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси Муборак ҳудудий ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш бўйича директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Шунингдек, у узоқ муддат “Муборакнефтгаз” унитар шўъба корхонасида турли лавозимларда фаолият юритган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|