February 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Қурилма, цех ва конлар механикларининг малакалари оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқармалардаги ишчи-ходимларининг малакаларини мунтазам ошириб бориш ва ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош механик бўлими ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан қурилма, цех ва конлар механик ходимларининг касбий малакаларини ошириш ишлари олиб борилди. Ўқув жараёнларида иштирокчиларнинг портлаш ва портлаш-ёнғин хавфи бор объектларда оловли ишларни хавфсиз ташкил қилиш ва уларни таъмирлаш борасидаги билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.

Шунингдек, бошқармага қарашли қурилмалар, цехлар ва конларда режали огоҳлантирувли таъмирлаш ишларини жадвал асосида ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, нуқсонли далолатномалар ва техник топшириқлар асосида буюртмалар бериш бўйича тушунча ва кўрсатмалар берилди.

Қолаверса, юқори малакали кадрлар заҳирасини яратиш мақсадида бошқарма механиклари билан ўзаро тажриба алмашиш, иш тажрибалари ва касбий маҳоратлари даражасини ошириш, кадрлар танқислигига барҳам бериш мақсадида ўқув ва семинарлар ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|