Акциядорлар диққатига!
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз”: Талаб қилиб олинмаган дивиденд маблағлари тўлаб бериш ишлари давом этмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қўшилган жамиятлар (собиқ “Ўзбурғунефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖ, “Андижоннефт” АЖ, “Жарқурғоннефт” АЖ) акциядорларига 2019 йил якуни ва 2019 йилгача бўлган давр учун талаб қилиб олинмаган дивиденд маблағлари тўлаб берилиши давом этмоқда.
Дивидендларни ўз вақтида олиш мақсадида акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишларини ва банк реквизитларини (транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами, банк коди, акциядорнинг пластик карта рақами), СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) рақамларини ва паспорт нусхаларини тақдим этилишини сўраймиз.
Акциядорлар томонидан уларга тегишли бўлган дивидендларни олиш мақсадида мурожаат қилинмаган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ, эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд жамият иҳтиёрида қолдириш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга бўлишини маълум қиламиз.
Батафсил маълумот учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилиш мумкин:
“Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлар билан ишлаш бўлими
Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.
Телефон: (0-371) 231-13-96.
Электрон почта манзили: [email protected]
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|