April 3, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 2020–2022 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасини жорий йилда бажарилиши сарҳисоб қилинди (Фото

Бош саҳифа Русский

2022 йил 31 март куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг Конференцияси бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ички меъёрий ҳужжат иш берувчи ва жамият ҳамда бошқармалар ходимлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи, меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган, аҳлоқий меъёрлар, меҳнат интизоми, ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларни ҳимоя қилишни таъминлайдиган ҳужжатдир.

Конференцияда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг ўринбосари Рустам Шеров, Ўзбекистон энергетика, нефть ва газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Ғафуржон Ҳамидов ва меҳнат жамоасининг вакили сифатида Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Баҳодир Муратов ҳамда жамият департаментлар, бўлимлар ва бошқармалардан сайланган делегатлар иштирок этишди.

Йиғилишда дастлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан иш берувчи томонидан вакил “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ташкилий ривожлантириш ва персонални рағбатлантириш бўлими бошлиғи Д.Нарсидиков ва меҳнат жамоасидан вакил Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Муратовларнинг ҳисобот маърузалари тингланди.

Шундан сўнг жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилишини текширув далолатномаси ва жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича муҳокамаси бўлиб ўтди. Делегатлар томонидан берилган барча саволларга асосли равишда батафсил жавоблар берилди.

Музокара ва муҳокамаларда делегатлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилишини қониқарли деб баҳо беришди ва жамоа шартномасига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар маъқулланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|