February 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг январь ойида 137,9 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан углеводород хомашёсининг қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, захирани ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг январь ойи якуни билан 137,9 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди ва белгиланган режа 108,1 фоизга бажарилди.

Натижада 86,1 минг тонна автобензин, 5,5 минг тонна авиакеросин ҳамда 7,4 минг тонна мазут ёқилғилари ишлаб чиқарилди.

Жорий йилнинг январь ойида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида жами 2,8 минг тонна Евро-3, 4, 5 экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказиб берилди.

Хусусан, жорий январь ойида жами 110,9 минг тонна миқдордаги автобензин биржа платформасига жойлаштирилиб, шундан 99,7 минг тоннаси истеъмолчилар томонидан сотиб олинди. 39,1 минг тонна дизель ёнилғиси биржа платформасига жойлаштирилиб, шундан 11,1 минг тоннаси истеъмолчилар томонидан сотиб олинди. 3,7 минг тонна мазут ёқилғиси биржа платформасига жойлаштирилиб, шундан истеъмолчилар томонидан 1,3 минг тоннаси сотиб олинди.

Бошқа турдаги нефть маҳсулотлари савдога 5,6 минг тонна ҳажмда чиқарилган бўлиб, шундан 5,4 минг тоннаси Ўзбекистон Республика Товар-хомашё биржаси савдолари орқали сотилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|