February 1, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарё ва Сурхондарёдаги нефть ва газ объектларида хавфсизлик ва соғлиқни муҳофаза қилишда камчиликларга йўл қўйган 17 нафар ходимга чора кўрилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилмоқда.

Жумладан, жамият тизмидаги Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" МЧЖ, “Гиссарнефтгаз” МЧЖ, ҚК, “Uzbekistan GTL” МЧЖ, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Муборак нефтгазсув таъминот” МЧЖ, ЎзҲҚ, “Кўкдумалоқ-газ” МЧЖ,ҚК, “Қарши нефть база” МЧЖ, “Термиз нефть база” МЧЖ лар ва уларга қарашли АЁҚШларнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.

Ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 210 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 198 та, газ хавфсизлиги йўналишида 4 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 60 та, электр хавфсизлиги йўналишида 71 та, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида 58 ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 35 та камчиликлар аниқланди.

Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 17 нафар ходимларга чора кўрилди.

Юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.

Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Элбек Шомурадов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|