“Ўзбекнефтгаз”: Акциядорларга дивиденд маблағлари тўлаб берилиши давом этмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қўшилган жамиятлар (“Ўзбурнефтгаз” AЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” AЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” AЖ, “Ўзнефтгазмаш” AЖ, “Aндижоннефть” AЖ, “Жарқўрғоннефть” AЖ) акциядорларига дивиденд маблағлари тўлаб берилиши давом этмоқда.
Дивидендларни ўз вақтида олиш мақсадида акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишларини ва банк реквизитларини (транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами, банк коди, акциядорнинг пластик карта рақами), СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) рақамларини ва паспорт нусхаларини тақдим этилишини сўраймиз.
Акциядорлар томонидан уларга тегишли бўлган дивидендларни олиш мақсадида мурожаат қилинмаган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ, эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд жамият ихтиёрида қолдириш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга бўлишини маълум қиламиз.
Батафсил маълумот олиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат этиш мумкин.
Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.
Электрон почта манзили: [email protected]
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|