March 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Қулбешкак” кони кириш тармоқлар блокига сепаратор аппарати ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан акциядорлик жамияти таркибидаги бошқармаларга қарашли конлардан қазиб чиқарилаётган табиий газ ҳисобини аниқ юритиш мақсадида, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” кони 1-сонли кириш тармоқлар блокида Сепаратор аппарати ва газ ҳисобини ўлчаш мосламаси ўрнатилиб ишга туширилди.

Ушбу сепаратор аппарати ўрнатилиши натижасида кондаги 25-, 24-, 65-, 66-, 57-, 55-, 64-, 54-сонли қудуқларнинг табиий газ таркибидан қатлам сувлари, газ конденсати ва механик аралашмалар ажратиб олиниб, табиий газ ҳисобини ўлчаш мосламаси ёрдамида қазиб чиқарилаётган табиий газ ҳисобини юритиб бориш йўлга қўйилди.

Лойиҳани амалга оширишда мавжуд ички имкониятлардан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқаришда сарф харажатларни қисқартириш мақсадида, қурилиш-монтаж ишлари учун зарур бўлаган аппарат ва қувур арматуралари тўлиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ ички имкониятидан фойдаланган ҳолда ажратилди.

Бунинг натижасида аппарат ва қувур арматураларини ҳарид қилиниши учун сарфланиши зарур бўлган пул маблағларини тежаб қолинишига эришилди.

Қурилиш-монтаж ишлари Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Курилиш-монтаж ва таьмирлаш бригадаси” малакали қурувчилари томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|