Нефт базалар фаолияти
May 21, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть маҳсулотини қуйиб жўнатиш цехида содир бўлган шартли ёнғин бартараф этилди

Бош саҳифа Русский

Куни кеча Қашқадарё вилояти Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Нефть маҳсулотини қуйиб жўнатиш цеҳида ёнғин ўчириш амалий тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.

Ўқув машқи режасига кўра, цеҳда шартли равишда чақнаш содир бўлиб, ушбу ҳолат натижасида ускуналарда мавжуд бўлган нефть маҳсулоти тўкилиб, ёнғин содир бўлганлиги аниқланди.

Воқеа жойига ёнғин ўчириш автомобиллари етиб боргунга қадар кўнгилли ёнғин ўчириш дружиначилари томонидан объектдаги ишчи хизматчилари фавқулодда ҳолат бўлган жойдан эвакуация қилинди. Шундан сўнг, фавқулодда ҳолат содир бўлган жойда разведка ишлари олиб борилди ва цех ҳудудида жойлашган ёнғин ўчириш сув олгичига биринчи ёнғин ўчириш автомобили ўрнатилди.

Жараёнда жабрланувчи борлиги аниқланиб, уларни қутқариш чоралари кўрилди ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида шартли ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, батамом ўчирилди. Ўқув машқи давомида қутқарувчилар дарҳол ёнғинни бартараф этишга киришдилар ва ёнғин ҳақида дастлабки маълумотларни барча тезкор хизматларга хабар бериш ва огоҳлантириш, сўнгра содир бўлган шартли ёнғинни бартараф этиш учун жалб қилинадиган куч-воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатларини амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Бундай ўқув машқларини ўтказишдан асосий мақсад, кутилмаган вазиятларда фуқаролар ва ихтисослашган хизмат ходимларида зарур кўникмаларни шакллантиришга имкон беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|