“Ўзбекнефтгаз”: Бош вазир ўринбосари бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” “Учқир” газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси ҳолатини ўрганди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Учқир” мажмуасида бўлди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги № ПҚ–2822 Қарорига мувофиқ, “2017–2021 йилларда углеводород хомашёсини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш дастури”га мувофиқ Газлида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Дастур доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қиймати 64,0 минг доллар бўлган “Учқир” газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида VI технологик тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилди.
Бу инвестицион лойиҳа ўта самарадор бўлиб, Газни қайта ишлаш бўйича VI технологик тармоғининг лойиҳа қуввати йилига 1,5 млрд куб метрни ташкил этади.
“Учқир” газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида VI технологик тармоғи “Саватли”, "Шимолий сузма", “Чегарақўм”, “Қўшимча”, “Қумли”, “Тайлоқ”, “Дояхотин”, “Кулбешкак”, “Ҳожиқазғон” конларидан қазиб олинадиган табиий газни кислотали таркибий қисмлардан тозалаш учун мўлжалланган.
Ташриф давомида ушбу тармоқнинг ишлаши ва унинг самарадорлиги муҳокама қилиниб, келажакда бундан инвестицион лойиҳалар сонини ошириш орқали табиий газ ҳажмини ошириш таъкидланди.
Таъкидлаб ўтамиз, Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасидаги технологик тармоқда метилдиэтаноламиннинг 30–40% сувли эритмаси билан колоннали аппаратда Н2S ва CО2 нинг кимёвий сингдирилишига эришилади, бу эса карбонат ангидрид иштирокида водород сульфиднинг танлаб сўрилишини таъминлайди.
Қурилмада водород сульфиди ва кислотали таркибий қисмлардан тозаланган газ “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувури тизимига етказиб берилади.
Бугунги кунда мазкур олтингугурт бирикмаларида тозалаш қурилмаси норматив ва лойиҳа тавсиясига мувофиқ тўлиқ ишламоқда. Карантин даври бўлишига қарамай, ушбу тармоқ 2020 йил 30 сентябрга қадар қуриб битказилди ҳамда фойдаланишга топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|