March 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Завод ва бошқармаларда жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган анжуманлар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Муборак газни қайта ишлаш заводи, Муборак, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган анжуманлар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши халқаро бўлими мудири Собиржон Эгамбердиев, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Баҳодир Муратов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментларининг масъул ходимлари ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводи, Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари директорлари иштирок этишди.

Анжуманлар кун тартибида дастлаб Муборак газни қайта ишлаш заводи, Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиш ҳолати юзасидан иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳисоботлар эшитилди.

Шунингдек, жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилишини текширув далолатномаси ва жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ижтимоий шериклик асосида ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлашди.

Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасини жамоа шартномасида келтирилган тадбирларини бажарилиши бўйича фаолияти қониқарли деб баҳоланди.

Йиғилиш давомида савол-жавоблар ва қизғин бахс-мунозаралар бўлди. Берилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|