December 21, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Uz-Kor Gas Chemical “Ўзбекистон-Кореа қўшма” корхонаси ёшлари “Қувноқ ёшлар” кўрик-танловида биринчи ўринни эгаллади (фото)

Бош саҳифа Русский

Қорақалпоқ Давлат Университети маданият саройида Ўзбекистон Республикаси “Ёшлар ишлари агентлиги” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Қувноқ ёшлар” кўрик-танлов фестивали ўтказилди.

Танловда Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим муасассалари талабалари, ташкилотларда фаолият олиб бораётган ёш кадрлар ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Жами еттита жамоа “Салом биз яна саҳнадамиз”, “Биатлон”, “Воқеа бундай бўлган эди” мавзуларидаги шартлар асосида ўзаро беллашишди.

Барча шартларда юқори балл билан баҳоланган “Uz-Kor Gas Chemical” Ўзбекистон-Кореа Қўшма Корхонаси терма жамоаси “Устюрт Юлдузлари” жамоаси тўла устунлик билан фахрли 1-ўринни эгаллади ва “Қувноқлар ва зукколар: чемпионлар кубоги – 2020” соҳибига айланди.

2-ўринни эса НДПИ “Турон” ва 3-ўринни Хўжайли тумани “Хўжайли ёшлари” жамоалари эгаллашди.

Жамоларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда фахрий ёрликлар топширилди.

“Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхона терма жамоаси “Устюрт Юлдузлари” 2018 йилда ташкил этилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|