Заводлар фаолияти
August 4, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводини ёқилғи гази билан таъминлаш учун газ қувури ётқизилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метан гази базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси бўйича “Uzbekistan GTL” заводини ёқилғи гази билан таъминлаш қувурининг қурилиш-монтаж ишлари кенг кўламда давом этмоқда.

Ҳозирда, ушбу газ қувурларини белгиланган тартибда кўмиш ва зичлаш ишлари бажарилиб, эндиликда мустаҳкамлик бўйича синов ишларини амалга ошириш мўлжалланган.

Ёқилғи газ қувурини фойдаланишга топшириш бўйича барча чоралар кўрилган бўлиб, “GTL” ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” оралиғи ва ташқи ҳудудларда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда ва бутун дунёда вужудга келган эпидемиологик вазиятга қарамасдан, синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича минтақадаги энг йирик бўлган завод қурилиши давом этмоқда. Ушбу стратегик муҳим лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган ҳар бир ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилган.

Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг декабрь ойига қадар тугатиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|