“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводи қурувчилари учун доимий савдо ярмаркаси ташкил этилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида барпо этилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводи Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилмоқда.
Ушбу заводнинг ишга туширилиши билан йилига 1,5 млн тоннагача нефть маҳсулотлари импорти камайтирилиши режалаштирилмоқда. Завод йилига 1,5 млн тонна юқори сифатли ва экологик тоза бўлган, мавжуд бўлган барча халқаро стандарт талабларига тўлиқ жавоб берадиган синтетик ёқилғи ишлаб чиқаради. Жумладан, 724,6 минг тонна дизель ёқилғиси, 307,3 минг тонна авиакеросин, 437,3 минг тонна нафта, 53,4 минг тонна суюлтирилган газ.
Завод дунёнинг нефть-газ кимёси соҳасида етакчи ҳисобланадиган “Sasol” (Жанубий Африка), “Haldor Topsoe” (Дания) ва “Chevron” (АҚШ) каби компанияларнинг технологиялари асосида лойиҳалаштирилган.
Аввал хабар берганимиздек, “Uzbekneftegaz GTL” заводини ташқи электр таъминоти билан таъминловчи подстанция белгиланган муддатда қуриб битказилди.
Мазкур лойиҳани амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ишчи-ходимларнинг меҳнатлари қадрланиб, уларга “ENTER Engineering” компаниясининг эсдалик совғалари топширилди.
Айни пайтда қурилиш майдонида жами 12 мингга яқин қурувчилар, муҳандис ва мутахассислар жалб қилинган. Уларга қулайлик яратиш мақсадида қурилиш майдонида доимий савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Бугунги кунда умумий лойиҳа бажарилиши жами 91 фоизга етди. Заводнинг деталь лойиҳалаш ишлари якунланган. Қурилиш-монтаж ишлари 76,3 фоизга бажарилган бўлиб, бир пайтнинг ўзида заводни ишга тушириш олди ва созлаш ишлари параллель равишда босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айни пайтда ишчиларни қурилиш майдонига ташувчи автобуслар карвони ҳам яна учтага кўпайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, “Uzbekneftegaz GTL” заводида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини жорий йил якунига қадар босчиқма-босқич якунлаш режалаштирилган. Завод 2021 йилда бошлаб ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлайди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|