March 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича самарали ишлар амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абуллаевнинг топшириғи билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 2020–2022 йилларда амалга ошириш тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу режага мувофиқ, бошқарма ва корхоналар томонидан атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтириш, табиий ресурсларни тежаш ва қонунчилик билан белгиланган талабларни бажарилиш ҳолати доимий назорат қилиб борилади.

Тадбирларни бажарилишида атмосфера ҳавосига ва оқова сувлар билан зарарли моддаларни ташланишини камайтириш, уларни белгиланган меъёрда тозалаш, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш масаласига асосий эътибор қаратилади. Шу билан бир қаторда манан эскирган қозонхоналар ўрнига энергия тежамкор қурилмаларни қўллаш, автомобилларни газ ёқилғисига ўтказиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг илмий таъминотини ривожлантириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади.

Тадбир бошлангандан буён олиб борилган ишларга жами 21,7 млрд сўм, 936,67 минг Евро ва 14011,250 АҚШ доллар сарфланди.

2021 йил давомида амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• 850,642 гектар бузилган ерлар рекултивация қилинди.

• 21283 дона ишлатилган люминесцент лампалар демеркуризацияга топширилди.

• 11847,71 куб метр маиший чиқиндилари утилизация қилинди.

• 13379,636 тонна саноат чиқиндилари қайта ишлашга топширилди.

• 176350 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

Натижада атмосфера ташламалари меъёрга нисбатан 15,7 минг тонна кам, оқова сувлар эса белгиланган меъёрга нисбатан 16,8 минг куб метр ва чиқиндилар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 6,7 минг тонна кам чиқарилишига эришилди.

С ва ЭХ, СМҚ ва МХ департаменти бош мутахассиси Рахматов Ғулом тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|