February 16, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода тугатилган қудуқнинг қайта таъмирланиши натижасида кунига 187 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна конденсат қазиб олишга эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, янги қудуқлар бурғилаш билан бир қаторда аввал тугатилган қудуқларни тугатилган қудуқлар мажмуасидан капитал таъмирлаш орқали ишлатишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” конидаги 36-сонли қудуқнинг геологик-геофизик маълумотлари комплекс таҳлил қилиниб, 1835-1825 метр оралиғини перфорация қилиш орқали қўшимча қатламларнинг нефть-газ салоҳияти истиқболларини ўрганиш таклиф этилди.

Қудуқни капитал таъмирлаш ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ томонидан амалга оширилди.

“Нефтгазтадқиқот” АЖ мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасида шу вақтгача тўлиқ ўрганилмаган XV-3 маҳсулдор қатламдан 14 мм щтуцерда кунлик 187 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб олиниши аниқланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу қидириш қудуғи 1966 йилда қазилган бўлиб, 1987 йилдан бери тугатилган қудуқлар мажмуасида турган эди.

Қудуқдан яна саноат миқёсида табиий газ оқимини олишга эришишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда маҳаллий ишлаб чиқариш ва пудратчи ташкилотлар мутахассисларининг биргаликдаги иштироки муҳим аҳамият касб этди.

Маълумот учун: “Учқир” газ конденсат кони Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 1967 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|