March 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газ йиғув пунктларидан Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача узунлиги 3100 метр бўлган яроқсиз қувур янгисига алмаштирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва табиий газ захираларини ўстириш бўйича барча бошқармаларда кенг кўламли ишларни амалга ошириш учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу тадбирлар доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конидаги 17-, 34-сонли газ йиғув пунктларидан Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг 2-навбатигача диметри 530 мм лик узунлиги 3100 метр бўлган яроқсиз газ қувури ўрнига янгиси ўрнатилди ва ишга қўшилди.

Ушбу қувурни ишга туширилиши қудуқлардан қазиб чиқарилаётган табиий газни Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига узатиш жараёнида авария ва нуқсонлар юзага келиши оқибатида табиий газ миқдорларини камайиб кетишининг олдини олади.

Қурилиш-монтаж ишлари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда “Нефтгазмонтаж” МЧЖ нинг махсус техника воситалари ва малакали ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилди.

Бу каби янги лойиҳаларни амалга оширилиши, углевородлар қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш орқали Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини табиий газга бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|