June 8, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Газлидаги ёнғин оқибатларини бартараф этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли газни қайта ишлаш заводининг Пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасидаги печда содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этиш бўйича Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” йиғилиши ўтказилди ва Махсус тезкор штаб ташкил этилди.

Бошқарув раиси Штаб аъзоларининг асосий вазифалари Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларидан газ қазиб чиқаришни тезда тиклаш ва Газли газни қайта ишлаш заводи қурилмаларида газни қайта ишлаб аҳоли ва саноат истеъмолчилари эҳтиёжига етказиб бериш эканини таъкидлади.

Республика аҳолисини суюлтирилган газ ва табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, Газли заводида зудлик билан тезкор штаб ташкил этилди ва штабга йўналиш бўйича тегишли мутахассислар бириктирилди.

Мутахассислар тезкорлик билан авария ҳолатларни бартараф этиб қурилмаларни ишга тушириш билан табиий газ қазиб олишни ошириш, суюлтирилган газ ишлаб чиқариб, республика аҳолисига етказиб беришни ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Тезкор штаб раҳбари этиб Бошқарув раиси ўринбосари Алишер Мустафаев белгиланди, Штаб таркибига ушбу аварияли ҳолатни бартараф этиш учун жалб этилган тегишли департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ҳамда қурилиш-монтаж ташкилотлари раҳбарлари ҳам жалб этилди.

Шунингдек, қурилиш-монтаж ташкилотлари билан боғлиқ молиявий муаммолар тезкор бартараф этилди.

Оғир техникалар, юк кўтариш техникалар жалб этилиб, ишлар тезкорлик билан бошлаб юборилди.

Штаб таркибига жалб этилган мутахассислар олдига авваламбор, Пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасидаги ёнғин оқибатида зарар кўрган печни ишлаб чиқаришдан ажратиш ва вақтинчалик буғ билан қурилмани ишга тушириш юзасидан тезкор қарор қабул қилиниб, 2 кун муддатда табиий газ қазиб олишни тиклаш ҳамда суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топшириқлари юклатилди.

Шунингдек, содир бўлган ёнғинни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва тегишли хулосалар тайёрлаш бўйича тегишли департамент, бўлим бошлиқлари, давлат назорат органлари вакиллари иштирокида “Ишчи комиссия” тузилди.

Комиссия олдига ушбу авария ҳодисасининг сабабларини аниқлаш, оқибатларини баҳолаш ҳамда бундан кейин ишлаб чиқариш қурилмаларида бошқа бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш топшириқлари юклатилди.

Ҳозирда, “Ишчи гуруҳ” томонидан сиқув компрессор қурилмаларини ишга тушириш орқали газ қазиб олиш ҳажмларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ишчи-ходимлар орасида ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар қайд этилмаган.

Шунингдек, Бошқарув раиси ушбу авария ҳолатда тезкор ишларни ташкил этишда турдош қўшни ташкилотлардан ёрдам кўрсатилганлиги, Бухоро вилоят ёнғин ўчириш бошқармаси томонидан кўрсатилган ёрдам натижасида тезкор амалга оширилганлиги юзасидан ташкилот ходимларига миннатдорчилик билдирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|