“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида саноат, меҳнат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш қатъий назоратга олинган
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ҳамда маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида турли хил бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида меҳнат хавфсизлигига риоя қилиш ҳолати қатъий назоратга олинган.
Бу борада жорий йилнинг 14-18 февраль кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан қатор ишлар амалга оширилди.
Энг муҳими, бошқарма ва корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари ҳафта давомида бахтсиз ҳодиса содир бўлмади. Ишчилар орасида “COVID–19” коронавирусни тарқалиб кетишини олдини олиш борасида назорат ишлари тизимли равишда олиб борилди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, “Ўзнефтегазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Бухоро нефть базаси” МЧЖ ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг объектларда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ташкил этилиб, бу борада олиб борилаётган ишларда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Текширувлар натижасида жами 633 та камчилик аниқланди ва 52 та тавсия берилди. Натижаларга кўра, камчиликларга йўл қўйган 26 нафар ходимларга чора кўрилди.
“UNG-Petro” МЧЖ, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ ва “Махсусэнергогаз” АЖ хавфли ишлаб чиқариш объектларида олиб борилган назорат давомида 119 та камчилик аниқланди. Шундан 53 таси бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, жойида бартараф этилди.
Муборак газни қайта ишлаш заводи, Муборак, Водий, Газли, Устюрт, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари учун “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги давлат статистик 1-еко (муҳофаза) шакл ҳисоботлари давлат статистикасининг электрон дастури орқали тақдим этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларидан намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар, шунингдек уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктлари (постлари) билан 2021–2025 йилларда босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича жорий йилда олиб бориладиган ишлар режалаштирилиб олинди.
“The Boston Consulting Group” компанияси билан ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда халқаро рейтингни яхшилаш мақсадида “ESG” дастурининг ҳолати бўйича халқаро маслаҳатчилар томонидан ўтказилаётган онлайн йиғилишга қатнашилиб, соҳа йўналиши бўйича тегишли таклиф ҳамда тавсиялар тақдим этилди.
“Алан 2”, “Зеварда 2” сиқув компрессор станциясидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчикларни бартараф этиш бўйича юзасидан маълумотлар тайёрланди.
Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари мутахассисларига пудратчи (субпудратчи) корхоналар билан ишлаш мавзусида семинар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида махсус соатлар ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|