“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида хавфсизлик талабларини бузган 5 нафар ходимга чора кўрилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида жойлашган Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК, Устюрт газдан қутқариш ҳарбийлаштирилган отряди, “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ, “Урганч нефть базаси” МЧЖлар ва уларга қарашли АЁҚШларнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.
Ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 27 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 55 та, газ хавфсизлиги йўналишида 7 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 36 та, электр хавфсизлиги йўналишида 29 та, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида 19 ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 8 та камчиликлар аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 5 нафар ходимларга чора кўрилди.
Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилди.
Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан масъул ходимларга топшириқлар берилди.
Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Элбек Шомурадов тайёрлади
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|