Конлар ва қудуқлар фаолияти
October 4, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Кемачи” конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги 59г-сонли қудуқда ҳам 2-ёнлама ўзан бурғулаш ишлари олиб борилди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқнинг 2287–2289 метр оралиқларига йўналтиргич ўрнатилиб, 2287–2299 метр оралиқда иккинчи ўзан бурғулаб ўтилди. Натижада қудуқдан кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Жанубий Кемачи” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|