Тайинлов
June 2, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Тахиатош нефть базасига янги раҳбар тайинланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан “Тахиатош нефть базаси” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига Орынбаев Азамат Калбаевич тайинланди.

Азамат Орынбаев шу кунга қадар “Тахиатош нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятининг иқтисод ва маркетиинг бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, у Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Агросаноат комплекси, Ҳудудни комплекс ривожлантириш, Саноатни коммуникация тармоқлари ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлимларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|