February 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Honeywell” компанияси нефть ва газ объектларини рақамлаштириш бўйича навбатдаги корхоналарда ўрганиш олиб борди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Honeywell” компаниясининг “Ximavtomatika” қўшма корхонаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан нефть ва газ ишлаб чиқариш объектларида лойиҳа олди ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа олди ўрганиш дорасида ишчи гуруҳнинг навбатдаги ташрифи Жамият тасарруфидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Ташриф давомида бошқармадаги автоматлаштирилган тезкор диспетчерлик бошқарув тизими ва Олтингугурт бирикмаларидан тозалашнинг бошқарув қурилмалари имкониятлари ўрганилди.

Айни пайтда акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш учун дастурий-техник платформа ва рақамли инфратузилмаси концепциясини ишлаб чиқишда "Honeywell" компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Бошқарма ва корхоналарда олиб борилган ўрганишлар давомида нефть ва газ объектлари, диспетчерлик хизматларини автоматлаштириш ҳамда газ ҳисобини автоматик бошқариш тизимларини “Honeywell” компанияси билан ҳамкорликда такомиллаштиришга келишилди.

Эслатиб ўтамиз, Ишчи гуруҳи томонидан бундан аввал “Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи ва Шўртан газ кимё мажмаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида жорий этилган автоматлаштирилган тезкор диспетчерлик бошқарув тизими (АСОДУ) ва унинг имкониятлари ўрганилган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|