“Ўзбекнефтгаз”: Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоботларни тайёрлашни рақамлаштириш масалалари муҳокама этилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти фаолиятнинг барча жабҳаларини рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ичида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда тизим бўйича консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишни автоматлаштириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда рақамлаштириш ва фаолият самарадорлигини ошириш бўйича ташкил этилган Лойиҳа офисининг ходимлари Екатерина Панкратова бошличилигида бир гуруҳ ходимлари билан биргаликда видеоселектор кўринишидаги амалий семинар ташкил этилди.
Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ МҲХСни жорий этиш бўлими, Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти, “УзЛИТИнефтгаз” АЖ мутахассислари ва 10дан ортиқ нефть базаларнинг бош бухгалтерлари иштирок этишди.
Мазкур семинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖда бухгалтерия ҳисобининг автомаштирилганлик даражаси, МҲХС асосида молиявий ҳисоботни тузишни рақамлаштириш жараёнларининг бориши ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг шўъба корхоналарида хўжалик операцияларининг ҳисобини юритишни автоматлаштириш, жумладан, “1С.Бухгалтерия” дастури билан қамраб олиниш ҳолати каби масалалар муҳокама қилинди.
Иштирокчилар томонидан МҲХС асосида тузиладиган консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг автоматлаштириш зарурияти, унинг устун томонлари ва бунинг учун керак инфраструктура яратилиши лозимлиги эътироф этилди.
“Ўзбекнефтгаз”АЖга қарашли айрим нефть базаларда “1С.Бухгалтерия” дастурини такомиллаштириш, ушбу дастурга нефть базаларнинг барча филиалларини тезкор равишда улаш ҳамда МҲХС асосида барча учун ягона ҳисоблар режасини “1С.Бухгалтерия” дастурига киритиш муаммолари атрофлича муҳокама қилинди.
Амалий семинар натижасида келгусида “1С.Бухгалтерия” дастури негизида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг шўъба корхоналарида МҲХС асосида молиявий ҳисобот тузишни автоматлаштириш бўйича келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар йўналишлари белгилаб олинди ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун доимий фаолият юритувчи “Ишчи гуруҳ” ташкил этишга келишиб олинди.
Маълумот учун таъкидлаш жоизки, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари – молиявий ҳисоботларни тузиш учун ҳужжатлар тўплами, молиявий ҳисоботларнинг тузилишини тартибга солувчи регламент бўлиб, ташқи фойдаланувчилар томонидан бирор-бир ташкилотга нисбатан иқтисодий қарор қабул қилиш учун фойдаланилади.
Яъни, оддий мисол тариқасида келтирсак, бу хорижий инвесторларни мамлакатимизда фаолият юритаётган ташкилотларнинг (компания, корпорация, акциядорлик жамиятлари) акциялари, қимматли қоғозлари ва бошқа турдаги инвестиция жалб қилиши мумкин бўлган моддий бойликларнинг истиқболда ўсиши ёки пасайишини таҳлил қилиши учун зарур ахборотлар билан таъминлаш мумкин бўлади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ учун афзаллиги эса халқаро молия бозорларда иштирок этиш имконини яратади. Масалан, акциядорлик жамиятининг чет эл фуқаролари ёки юридик шахслари томонидан уларнинг акция ва облигацияларини сотиб олиши эвазига компанияга инвестиция киритишларига олиб келади.
МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|