“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводи томонидан ишлаб чиқарилган ёқилғининг энг устувор аҳамиятга эга бўлган афзалликлари нимада?
Бош саҳифа
Русский
Жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводида йилига 3,6 миллиард куб метр тозаланган табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, кимё соҳаси учун хомашё бўлган нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади.
Ҳозирги кунда дизель ёқилғиси ҳақли равишда саноатда асосий ўринлардан бирини эгаллайди ва “Uzbekneftegaz GTL” заводи томонидан ишлаб чиқарилган синтетик дизель ёқилғиси ҳам бундан мустасно эмас. Қўлланиши жуда кенг бўлган ушбу ёқилғининг энг устувор аҳамиятга эга бўлган афзалликлари юқори экологик ва операцион кўрсаткичларидир.
“GTL” ёқилғиси патентланган “Sasol” технологиясидан фойдаланган ҳолда табиий газдан ишлаб чиқарилган мутлоқ синтетик, юқори сифатли ўрта дистиллатли ёқилғидир.
Ушбу ёқилғи қуйидаги хусусиятларга эга бўлган премиум класс тоифасидаги ёқилғилар қаторига киради:
•Таркибида олтингугурт миқдори деярли йўқ (<5 мг/кг)
•Жуда юқори цетан сони (>70)
•Таркибида ароматик углеводородлар миқдори деярли йўқ (<0,5 масс. %)
•Деярли ҳидсиз ва рангсиз
•“EN15940” Европа стандартининг барча талабларига жавоб беради
“Бутунжаҳон ерни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Йил экологик ҳуқуқ ва сиёсат маркази томонидан тайёрланган экологик кўрсаткичлар индексига (EPI) кўра, Ўзбекистон ҳаво сифати энг ёмон бўлган 20 мамлакат ичида 4-ўринни эгаллади. Дизель двигателли траспорт воситалари 100 фоиз “GTL” ёқилғисидан фойдаланиш (масалан, жамоат ёки қишлоқ хўжалиги транспортида), маҳаллий чиқиндиларни камайтириш орқали минтақадаги ҳаво сифатини яхшилашга имкон яратади.
Texaс қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик университети олиб борган тадқиқотлар “GTL” ёқилғисидан фойдаланиш натижасида чиқиндиларининг миқдори сезиларли даражада камайганини кўрсатди.
Қуйида анъанавий ёқилғилардан фойдаланишдан келиб чиққан чиқиндиларга нисбатан “GTL” ёқилғисидан ҳосил бўлган чиқиндиларнинг ўзгариш доираси кўрсатилган.
Чиқинди кўрсатгичлари Ўзгариши
CO-36,0 %
CH-47,0 %
NOx-35,0 %
SO2-4,20 %
Ўртача кўрсатгич–30,55 %
“GTL” ёқилғисининг таркибида олтингугурт миқдори деярли йўқлиги чиқинди газларга илғор ишлов бериш технологиясидан фойдаланганда бошқа ёқилғилардан афзаллиги билан ажралиб туради. Бу эса, автомобилнинг эҳтиёт қисмлари, ёқилғи ва мойлаш материалларининг хизмат муддатини ва автомобилнинг техник хизмат кўрсатиш даври оралиғи оширилишини кафолатлайди.
“Sasol” томонидан ўтказилган кенг кўламли синовларга кўра, “GTL” ёқилғиси қўлланилишида мукаммал термал барқарорлик, тоза ва янада самарали ёнишга эришилади. “GTL” дизель ёқилғисининг юқори цетан сони двигателни ишга туширишни тезлаштиради, двигатель шовқинини камайтиради, ҳамда иссиқлик барқарорлигини яхшилайди.
“GTL” ёнилғисининг яна бир афзаллиги унинг анъанавий дизель ёнилғиси билан тўлиқ мослигидир.
Унинг бу ҳусусияти ҳозирги дизель автомобиллар ва ёқилғини етказиб бериш тизимларида ҳеч қандай ўзгартиришларсиз фойдаланишни кафолатлай олади. Бу ҳеч қандай тўсиқларсиз бошқа дизель ёқилғисига ўтиш имконини беради.
Шуни таъкидлаш керакки, бу ёқилғининг биологик парчаланиш жараёни жуда осон кечади, шунингдек, бу ёқилғидан экологик жиҳатдан заиф бўлган худудларда фойдаланиш мумкин.
“GTL” ёқилғиси ҳар қандай транспорт воситаларида ва дизель двигателлари билан жиҳозланган ҳар қандай ускунада ишлатилиши мумкин.
“Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқарилган синтетик дизель ёқилғиси республика ички истеъмолчилари эҳтиёжлари учун етказиб берилади ва ЎзРТХБ савдо платформалари орқали очиқ биржа савдоларига қўйилади. Мазкур маҳсулот ишлаб чиқарилиши Ўзбекистон Республикасининг ёқилғи мустақиллигини мустаҳкамлайди ва ички бозорни юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлайди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|