February 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Корхоналар атроф муҳитни муҳофазаловчи автоматик анализатор станциялар билан жиҳозланмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарни атмосфера ҳавосини устувор ифлослантириш манбаларидан намуналар олиш ва таҳлил қилишга ихтисослашган автоматик станциялар, шунингдек уларга туташ ҳудудларида стационар кузатиш пунктлари билан босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилган.

Ушбу жадвал асосида Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” заводида автоматик станциялар ўрнатиш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида мавжуд автоматик анализаторларни янгилаш, Шўртан нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводида сотиб олиш ва ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Давлат Экология қўмитаси ҳамкорлигида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча бошқарма ва корхоналарнинг мутахассислари учун автоматик станцияларнинг аҳамиятига бағишланган семинарлар ўтказилди.

Семинарда Япониянинг “HORIBA” компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги расмий дилери – “Himlabpribor” МЧЖ томонидан Японияда ишлаб чиқарилган автоматик станциялар ва уларга туташ ҳудудларга ўрнатиладиган стационар кузатиш пунктларининг тақдимотлари ўтказилди.

Иштирокчиларга атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини узлуксиз мониторинг қилиш комплекс қурилмаларининг турлари, унинг ўрнатилиши, ишлатилиши ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари бўйича батафсил ахборотлар берилди.

Автоматик станциялар ўрнатилиши корхоналарда атроф муҳит ҳолати бўйича узлуксиз назорат олиб борилишга эришилади ва ташланмаларнинг атроф муҳитга салбий таъсирларни олдини олишга хизмат қилади.

Экология хавфсизлиги бўлим бошлиғи Мунис Суванов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|