“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилда муқобил энергия манбаларини ўрнатиш орқали 24,716 млн кВт*с электр энергиясини иқтисод қилиш режалаштирилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан “Ўзэнергоинпекция” ва “Ўзнефтгазинспекция” назорат органлари билан келишилган ҳолда акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда 2022–2024 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва реконструкция қилиш натижасида энергия ресурсларини тежашни назарда тутувчи ташкилий-техник чора-тадбирлар тизимли дастури ишлаб чиқилди.
Ушбу дастур “2022–2026 йиилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид” Давлат дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни ўз ичига қамраб олган.
Чора-тадбирлар тизимли дастурига кўра, жорий йилда электр қурилмалар ва ёриткичларнинг ишчи ҳолатини яхшилаш, энергия тежовчи мосламалар ўрнатиш, электр юкламаларни камайтириш, иш режимини тизимли назоратга олиш ҳисобига ҳамда қуёш электрстанцияси, фотоэлектрик панель ва гелиоколлекторлар ўрнатиш орқали 24,716 млн кВт*с электр энергиясини иқтисод қилиш режалаштирилди.
Бундан ташқари, иссиқлик энергиясидан иккиламчи, буғ қозонлари, оловли регенераторлари, қиздириш печларини режим-карталар асосида ишлатиш, тасдиқланган ёқилғи ва энергия истеъмоли меъёрларига риоя қилиш учун тизимли мониторинг жорий қилиш ҳамда қурилмаларнинг иссиқлик ҳимояларини яхшилаш, энергия самарадор ва тежамкор мосламалар билан жиҳозлаш ҳисобига 21,861 млн куб метр ёқилғи газини иқтисод қилиш белгилаб олинди.
2022 йил январь-февраль ойлари давомида 672,66 минг кВт*с электр энергияси, 1,926 млн куб метр ёқилғи газини тежашга эришилиб, белгиланган режа 100,3 фоизга бажарилди. Натижада ушбу йўналиш бўйича сарфланадиган маблағларнинг 686,85 млн сўмини иқтисод қилишга эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|